7
Иқтисод

Ўзбекистон, SOCAR ва BP Устюртдаги конларни ўзлаштириш масаласини муҳокама қилишди

Ўзбекистон, SOCAR ва BP Устюртдаги конларни ўзлаштириш масаласини муҳокама қилишди
Ўзбекистон, SOCAR ва BP Устюртдаги конларни ўзлаштириш масаласини муҳокама қилишди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Озарбайжоннинг “SOCAR” компанияси раҳбари Ровшан Нажаф ва “British Petroleum” компаниясининг катта вице-президенти Жованни Кристофолини қабул қилди.

Мулоқот чоғида энергетика соҳасида ушбу етакчи компаниялар билан муваффақиятли ҳамкорлик йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.

Устюрт платосидаги углеводород конларини ўзлаштириш бўйича навбатдаги амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Буюк Британиянинг “British Petroleum” компанияси ушбу йирик лойиҳага қўшилгани юқори баҳоланди.

Нефть-газ соҳасида янги лойиҳаларни илгари суриш, нефть ва нефть маҳсулотларини узоқ муддатли етказиб бериш ва сотиш тармоғини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.