Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2026 йил январь–август ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 908,6 трлн сўмни ташкил этди. Реал кўринишдаги ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 фоизга ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Энг катта ҳажм савдо хизматларига тўғри келди — 214,0 трлн сўм. Иккинчи ўринни яшаш ва овқатланиш хизматлари эгаллади, уларнинг ҳажми 173,2 трлн сўмга етди.
Молиявий хизматлар ҳажми 144,7 трлн сўмни, транспорт хизматлари 141,7 трлн сўмни ташкил этди. Саккиз ой давомида алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги хизматлар ҳажми 71,4 трлн сўмга етди.
Хизматларнинг бошқа турлари бўйича қуйидаги ҳажмлар қайд этилди: бошқа хизматлар — 44,6 трлн сўм, таълим соҳасидаги хизматлар — 30,7 трлн сўм, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 22,3 трлн сўм.
Шахсий хизматлар ҳажми 16,3 трлн сўмни, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми эса 16,0 трлн сўмни ташкил қилди.
Бундан ташқари, январь–август ойларида архитектура, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳаларида 12,7 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди. Компьютерлар ва маиший буюмларни таъмирлаш хизматлари ҳажми 10,7 трлн сўмни, ижара хизматлари ҳажми эса 10,3 трлн сўмни ташкил этди.