Ўзбекистон Shoraka Group билан FinTech лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Shoraka Group билан FinTech лойиҳаларини муҳокама қилди
 

Ўзбекистон Shoraka Group билан FinTech лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов Малайзиянинг йирик исломий финтех корпорацияси — Shoraka Group компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, замонавий молиявий технологияларни кенг жорий этиш ҳамда Ислом молияси тамойилларига асосланган замонавий молия технологияларини амалиётга жорий этиш ва келгусидаги истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Томонлар инновацион молиявий платформаларни яратиш, молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш ҳамда бизнес вакиллари ва фойдаланувчилар учун хавфсиз ва қулай технологик ечимларни жорий этиш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Шунингдек, рақамли молия экотизимини ривожлантириш, халқаро тажрибани жалб этиш ҳамда янги технологик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар рақамли технологиялар ва молия соҳалари кесишмасида тажриба алмашишни кенгайтириш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг