Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Сенати Венгрия билан экстрадиция шартномасини ратификация қилди

UzDaily · 06.02.2026 · 18:26 · 199 views
Ўзбекистон Сенати Венгрия билан экстрадиция шартномасини ратификация қилди

Ўзбекистон Сенати Венгрия билан экстрадиция шартномасини ратификация қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси билан Венгрия ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги Шартномани (Будапешт, 2025 йил 20 май) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси ва Венгрия ўртасида жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам соҳасида алоқаларни тартибга солишни, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорлик механизмларини янада такомиллаштиришни назарда тутади.

Шартномада ушлаб беришни амалга ошириш шартлари, сўровларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби, ушлаб беришни рад этиш асослари, шунингдек, шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга доир нормалар аниқ белгилаб қўйилган.

Шартноманинг ратификация қилиниши икки давлат ўртасида ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиб, халқаро жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини оширишга кўмаклашади.

Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар доирасидаги мажбуриятлари изчил бажарилишини таъминлаш, ҳуқуқ устуворлиги тамойилларини янада ривожлантириш имконини беради.

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

UzDaily · 👁 199 views · 06.02.2026 · 18:26