Ўзбекистон Сенати шартли равишда озод қилиш ва шартли озод қилиш устидан назоратни кучайтирди.

Ўзбекистон Сенати шартли равишда озод қилиш ва шартли озод қилиш устидан назоратни кучайтирди.

Ўзбекистон Сенати шартли равишда озод қилиш ва шартли озод қилиш устидан назоратни кучайтирди.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, Қонун инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жиноят-ижроия тизимини янада такомиллаштириш ҳамда пробация институтининг самарадорлигини оширишга қаратилган.

Қонунда бир қатор муҳим янгиликлар назарда тутилмоқда. Хусусан, Жиноят кодексига киритилаётган ўзгаришларга мувофиқ жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучайтирилиб, уларнинг ваколатли органларга вақти-вақти билан келиб рўйхатдан ўтиб туриш мажбурияти белгиланмоқда.

Шунингдек, судга шартли озод қилинган шахс зиммасига юклатилган мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш масаласини кўриб чиқишда адвокат ёки шахснинг ўзи илтимоснома киритиши учун имконият яратилмоқда.

 Жиноят-процессуал кодексига киритилаётган ўзгартиришлар орқали шартли озод қилишни бекор қилиш тартиби аниқлаштирилиб, ушбу масалаларни кўриб чиқиш маҳкум истиқомат жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди судьяси томонидан ҳал қилиниши назарда тутилмоқда. 
 Шу билан бирга, Жиноят-ижроия кодекси янги боб билан тўлдирилиб, шартли озод қилинган шахслар устидан назоратнинг ҳуқуқий механизмлари, уларнинг мажбуриятлари ва назоратни тугатиш тартиби белгиланмоқда.
 “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Қонунга тергов ҳибсхоналарида ушлаб турилган шахслар дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари камида икки соат сайр қилиши ҳамда қўшимча тарзда кийим-бош ҳамда пойабзал олиши белгиланмоқда. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш учун уларга белгиланган пул миқдорини меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир бараваригача оширишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. 

Сенат аъзолари таъкидлаганидек, мазкур Қонун жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шахсларни тўғри йўлга қайтариш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Сенаторлар Қонунни маъқуллади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг