Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон Саноат вазирлиги ва China National Uranium Corporation тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 22.05.2025 · 14:30 · 351 views
Ўзбекистон Саноат вазирлиги ва China National Uranium Corporation тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Саноат вазирлиги ва China National Uranium Corporation тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

 Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида Вазир ўринбосари У. Юсупов бошчилигида China National Uranium Corporation Limited (CNUC) компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда геология ва тоғ-кон йўналишида ҳамкорликда геология тадқиқот ишларини олиб бориш, инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда икки томонлама манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, CNUC компанияси вакиллари ўз тажрибалари ва халқаро лойиҳалардаги ютуқлари ҳақида маълумот бериб ўтишди. Геология соҳасидаги имкониятлар, қўшма тадқиқот ишларини олиб бориш, инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.