Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари япониялик ҳамкорлар билан музокаралар олиб борди

UzDaily таҳририяти · 24.06.2026 · 18:40 · 24 views
Ўзбекистон Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари япониялик ҳамкорлар билан музокаралар олиб борди

Ўзбекистон Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари япониялик ҳамкорлар билан музокаралар олиб борди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратовнинг 22–23 июнь кунлари Японияга амалга оширган амалий ташрифи доирасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва инвестицияларни жалб этишга қаратилган бир қатор муҳим учрашувлар бўлиб ўтди.

Ташрифнинг энг асосий воқеаси Лазиз Кудратов ҳамда Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Рюсей Акаджава ўртасидаги музокаралар бўлди. Икки давлат идоралари раҳбарлари давлатлараро иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш ва стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олдилар.

Шунингдек, ташриф давомида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИСА), Япония бизнес федерацияси («Кейданрен») ҳамда «Япония - Ўзбекистон Ипак йўли» жамғармаси раҳбарияти билан ҳам учрашувлар ўтказилди. Мазкур мулоқотларда лойиҳаларни молиялаштириш, ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш ва ижтимоий аҳамиятга молик дастурларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Япониянинг етакчи компаниялари юқори раҳбарияти билан ҳам самарали музокаралар олиб борилди. Учрашувлар якунида энергетика, молия, банк иши, микромолия, логистика, соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат саноати ҳамда биотехнологиялар соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

UzDaily таҳририяти · 👁 24 views · 24.06.2026 · 18:40