Ўзбекистон

Ўзбекистон Президентининг Мўғулистонга давлат ташрифи бошланди

Ўзбекистон Президентининг Мўғулистонга давлат ташрифи бошланди
Ўзбекистон Президентининг Мўғулистонга давлат ташрифи бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга келди.

Давлатимиз раҳбарини Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Батцэцэг ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Икки мамлакат байроқлари билан безатилган "Буянт-Ухаа" аэропортида олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф дастурига мувофиқ, бугун олий даражадаги Ўзбекистон-Мўғулистон музокаралари бўлиб ўтади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.