Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

UzDaily · 29.01.2026 · 20:25 · 231 views
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  Туркия Республикаси Президентининг Анқара шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарини Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған кутиб олди.

Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған шоҳсупага кўтарилдилар. Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Айни дақиқаларда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда. Томонлар Ўзбекистон – Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилмоқда.

UzDaily · 👁 231 views · 29.01.2026 · 20:25