Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон қаҳрамонларини хотирлади

Дилафруз Ниязова · 03.07.2025 · 15:40 · 372 views
Ўзбекистон Президенти Озарбайжон қаҳрамонларини хотирлади
Ўзбекистон Президенти Озарбайжон қаҳрамонларини хотирлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳридаги Ғалаба боғига ташриф буюрди.

Ўзбекистон етакчиси Ғалаба кунига бағишланган ёдгорлик пойига гул қўйиб, Озарбайжон ватанпарварлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Озарбайжон пойтахти марказида жойлашган ушбу замонавий ёдгорлик мажмуаси мамлакат озодлиги ва ҳудудий яхлитлиги йўлида қурбон бўлган миллий қаҳрамонлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида бунёд этилган.