Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Ўзбекистон Президенти МБ раисининг янги ўринбосарини тайинлади

Беҳзод Ҳожиматов · 18.07.2016 · 13:39 · 620 views
Ўзбекистон Президенти МБ раисининг янги ўринбосарини тайинлади
Ўзбекистон Президенти МБ раисининг янги ўринбосарини тайинлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мамлакатимиз Президентининг тегишли фармонига асосан Шохрух Шоахмедов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Шоахмедов Шохрух Шорахимович 2000 йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тамомлаган. 2002 йили Тошкент Давлат иқтисодиёт универститетини магистратурасини тугатган.

Банк тизимидаги фаолиятини 2004 йилда Ташқи иқтисодий Миллий банкида оддий мутахассисликдан бошлаган. “Ипотека-банк” АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган. Бундан олдин Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармасига раҳбарлик қилган.