Ўзбекистон Президенти “Go Group” компанияси раҳбари билан учрашди
Ўзбекистон Президенти “Go Group” компанияси раҳбари билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Исломободда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Покистон бизнес форуми доирасида “Go Group” компанияси бош ижрочи директори Дур Муҳаммад Аюб билан учрашди.
Корхона Покистоннинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт соҳаларида етакчидир.
Компаниянинг мамлакатимиз ҳудудларида чорвачилик маҳсулотларини тўлиқ қайта ишлаш занжирига эга агрокластер барпо этиш бўйича режалари қўллаб-қувватланди.
UzDaily
·
👁 285 views
·
06.02.2026 · 18:01