Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Франция раҳбарига ҳамдардлик изҳор этди

Беҳзод Ҳожиматов · 15.07.2016 · 18:01 · 409 views
Ўзбекистон Президенти Франция раҳбарига ҳамдардлик изҳор этди
Ўзбекистон Президенти Франция раҳбарига ҳамдардлик изҳор этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Франция Респубикаси Президенти Франсуа Олландга 2016-йилнинг 14-июль куни Ницца шаҳридаги теракт муносабати билан самимий ҳамдардлик изҳор этди.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги фожиавий хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганлигини қайд этди, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради.