Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Администрациясининг Коммуникациялар департаментида кадрлар тайинловлари амалга оширилди.
Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Азиза Абдусабитовна Қурбонова департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Бошқа фармойиш билан Хушнуд Ғайратович Худайбердиев Коммуникациялар департаменти бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.