Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон-Ўмон муносабатларининг истиқболли масалалари муҳокама қилинди

Беҳзод Ҳожиматов · 18.03.2017 · 13:27 · 306 views
Ўзбекистон-Ўмон муносабатларининг истиқболли масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон-Ўмон муносабатларининг истиқболли масалалари муҳокама қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўмон Султонлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад бин Саид бин Муҳаммад ал-Лаватий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Ўмон муносабатларининг истиқболли масалалари, жумладан ташқи ишлар вазирликлари даражасидаги бўлажак икки томонлама учрашувларга тайёргарлик жараёнининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.