Ўзбекистон

Ўзбекистон Кореядаги Hyangnam фармкластери тажрибасини ўрганди

Ўзбекистон Кореядаги Hyangnam фармкластери тажрибасини ўрганди
Ўзбекистон Кореядаги Hyangnam фармкластери тажрибасини ўрганди / Фото: Тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жанубий Кореяга амалий ташриф доирасида Тиббий ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Hyangnam Pharmaceutical Industrial Complex фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Тиббий ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Ташриф давомида мажмуа ҳудудида жойлашган фармацевтика компаниялари, ишлаб чиқариш корхоналари ва саноат инфратузилмасининг фаолияти ўрганилди.

Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш тажрибаси, замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш ва ягона саноат ҳудуди доирасида корхоналарни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, фармацевтика саноатида кластер модели қўлланилиши, ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги кооперация ва инфратузилмавий қўллаб-қувватлаш механизмлари бўйича фикр алмашилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.