Иқтисод

Ўзбекистон Жаҳон иқтисодий форуми билан ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон Жаҳон иқтисодий форуми билан ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон Жаҳон иқтисодий форуми билан ҳамкорликни кенгайтиради / Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев 15 сентябрь куни Жаҳон иқтисодий форуми вакили Дитрих Н. Жон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон иқтисодий форуми майдонларидаги иштирокини кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Хусусан, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвестиция имкониятлари ва истиқболли иқтисодий ташаббусларни етакчи халқаро компаниялар ҳамда молия институтлари ўртасида тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон компанияларининг Форум тадбирларида иштирокини кучайтириш, шунингдек, глобал бизнес етакчилари, инвесторлар ва стратегик ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар Жаҳон иқтисодий форуми имкониятларидан Ўзбекистоннинг глобал иқтисодий кун тартибидаги мавқеини мустаҳкамлаш ва халқаро ишбилармонлик ҳамжамияти билан ҳамкорликни кенгайтириш учун фойдаланишга тайёр эканини тасдиқлади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.