Ўзбекистон Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Лиссабон тизимига қўшилди
Ўзбекистон Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Лиссабон тизимига қўшилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда “Келиб чиқиш жой номлари ва географик кўрсаткичлар тўғрисидаги Лиссабон битимининг Женева актига (Женева, 2015 йил 20 май) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси мамлакатимизда интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш, миллий маҳсулот ва брендларни халқаро миқёсда ишончли ҳимоя қилиш борасидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.
Лойиҳа билан Ўзбекистон Республикасининг Лиссабон битимининг Женева актига қўшилиши назарда тутилмоқда. Ушбу халқаро ҳужжат товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичларни халқаро рўйхатдан ўтказишнинг ягона механизмини белгилайди. Мазкур тизимга қўшилиш орқали Ўзбекистон географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жой номларини халқаро миқёсда рўйхатдан ўтказиш бўйича Лиссабон тизимининг тўлақонли иштирокчисига айланади.
Ушбу ҳужжат маҳаллий тадбиркорларимизга янги қулайликлар эшигини очмоқда. Энди улар миллий брендларимизни халқаро майдонга олиб чиқишда ортиқча овора бўлмайди. Ортиқча харажат ҳам қилмайди. Яъни, ҳудудларимизга хос, анъанавий ва миллий маҳсулотлар битта талабнома орқали бир вақтнинг ўзида Женева акти иштирокчи давлатларида муҳофаза қилиниши мумкин бўлади. Бу эса миллий ишлаб чиқарувчилар учун қулай, ихчам ва самарали халқаро ҳимоя механизмини яратмоқда.
Бундай механизм, аввало, Марғилон атласи, Чуст пичоғи, Ғузор тандир гўшти каби юртимизнинг ўзига хос ноёб маҳсулотларини халқаро даражада ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, уларнинг нуфузи ва харидорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Миллий брендларимизни ташқи бозорларда кенг тарғиб этиш, экспорт имкониятларини ошириш, ҳудудий маҳсулотларнинг қўшимча қийматини юксалтириш ҳамда гастрономик туризмни ривожлантириш учун ҳам янги имкониятлар очилади.
Ҳужжат Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёнини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда муҳим қадам бўлади.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга yuborildi.Ushbu ҳужжат маҳаллий тадбиркорларимизга янги қулайликлар эшигини очмоқда. Энди улар миллий брендларимизни халқаро майдонга олиб чиқишда ортиқча овора бўлмайди. Ортиқча харажат ҳам қилмайди. Яъни, ҳудудларимизга хос, анъанавий ва миллий маҳсулотлар битта талабнома орқали бир вақтнинг ўзида Женева акти иштирокчи давлатларида муҳофаза қилиниши мумкин бўлади. Бу эса миллий ишлаб чиқарувчилар учун қулай, ихчам ва самарали халқаро ҳимоя механизмини яратмоқда.
Бундай механизм, аввало, Марғилон атласи, Чуст пичоғи, Ғузор тандир гўшти каби юртимизнинг ўзига хос ноёб маҳсулотларини халқаро даражада ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, уларнинг нуфузи ва харидорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Миллий брендларимизни ташқи бозорларда кенг тарғиб этиш, экспорт имкониятларини ошириш, ҳудудий маҳсулотларнинг қўшимча қийматини юксалтириш ҳамда гастрономик туризмни ривожлантириш учун ҳам янги имкониятлар очилади.
Ҳужжат Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёнини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда муҳим қадам бўлади.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.