“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Рио-де-Жанейрога чартер рейсни амалга оширади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 2016-йилнинг 1-август куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрига чартер рейсни амалга оширади.
Компания маълумотларига кўра, чартер рейс Тошкент–Рим–Рио-де-Жанейро маршрути бўйича 2016-йилнинг 1-август куни амалга оширилади. 2016-йилнинг 22-август куни эса Рио-де-Жанейро–Рим–Тошкент йўналиши бўйича қайтиб келади.
Парвоз муҳташам ва барча қулайликларга эга бўлган Боинг-767 лайнерида амалга оширилади.