Спорт

Ўзбекистон Дакардаги ўсмирлар Олимпиадасида икки медаль қўлга киритди

Ўзбекистон Дакардаги ўсмирлар Олимпиадасида икки медаль қўлга киритди
Ўзбекистон Дакардаги ўсмирлар Олимпиадасида икки медаль қўлга киритди / Фото: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси Дакарда ўтказилаётган IV ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида иккита медаль қўлга киритди. Жамоа ҳисобида сузиш бўйича бронза, дзюдо мусобақаларида эса кумуш медаль бор.

Ўзбекистон делегациясига илк медални сузувчи Муҳаммадисмоил Раҳмонов тақдим этди. У 200 метрга брасс усулида сузиш баҳсида 2 дақиқа 15,79 сония натижа кўрсатиб, учинчи ўринни эгаллади.

Иккинчи медални дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов қўлга киритди. У 100 килограммгача бўлган вазн тоифасида финал баҳсида рақибига мағлуб бўлиб, Ўйинларнинг кумуш медали совриндорига айланди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.