Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Бош вазири Татаристонга келди

Беҳзод Ҳожиматов · 26.05.2017 · 17:27 · 311 views
Ўзбекистон Бош вазири Татаристонга келди
Ўзбекистон Бош вазири Татаристонга келди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қозон (Татаристон)га келди.

Татаристон Президенти Рустам Минниханов Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни “Қозон” халқаро аэропортида кутиб олди.

Абдулла Арипов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари МДҲ доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишни режалаштиришмоқда.