Ўзбекистон банклари активлари 984,4 трлн сўмга етди
Ўзбекистон банклари активлари 984,4 трлн сўмга етди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йил 1 июнь ҳолатига Ўзбекистон тижорат банкларининг жами активлари 984,4 триллион сўмни ташкил этди.
Давлат улуши мавжуд банклар ҳиссасига 617,1 триллион сўм ёки банк сектори умумий активларининг 62,7 фоизи тўғри келади. Қолган банклар улуши эса 367,3 триллион сўмни ёки 37,3 фоизни ташкил қилди.
Активлар ҳажми бўйича мамлакатнинг энг йирик банки бўлиб 142,8 триллион сўм ёки умумий активларнинг 14,5 фоизига эга Ўзмиллийбанк қолмоқда.
Ундан кейинги ўринларни 119,1 триллион сўм (12,1 фоиз) билан Агробанк, 103,6 триллион сўм (10,5 фоиз) билан Ўзсаноатқурилишбанк, 61,4 триллион сўм (6,2 фоиз) билан Асака банк ҳамда 59,4 триллион сўм (6 фоиз) билан Капиталбанк эгаллади. Шу билан бирга, Капиталбанк давлат улуши бўлмаган банклар орасида активлар ҳажми бўйича энг йирик банк ҳисобланади.
Энг кам активлар Садерат банк ҳиссасига тўғри келиб, улар 612,1 миллиард сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткичдан бироз юқори натижа Пойтахт банкда — 997,1 миллиард сўм, Мадад инвест банкда — 1,1 триллион сўм, Опен банкда — 1,6 триллион сўм ва АВО банкда — 1,8 триллион сўмни ташкил қилди.