Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ЖЧ-2027даги рақибларини билди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2027 йилги жаҳон чемпионати саралашининг қитъалараро плей-офф босқичи биринчи босқичидаги рақибларини аниқлади.
Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Папуа — Янги Гвинея, Гана ва Жанубий Африка терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Қитъалараро плей-оффнинг биринчи босқич учрашувлари 2026 йил ноябрь–декабрь ойларида марказлаштирилган форматда ўтказилади.
Ушбу босқичда Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари Папуа — Янги Гвинея, Гана ва Жанубий Африка миллий терма жамоалари бўлади.
Қитъалараро плей-офф 2027 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоаларни аниқлайди.