Ўзбекистон AMEA Power билан янги энергетика лойиҳаларини ишга туширди

Ўзбекистон AMEA Power билан янги энергетика лойиҳаларини ишга туширди

Ўзбекистон AMEA Power билан янги энергетика лойиҳаларини ишга туширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистон энергетика ҳафталиги — 2026” доирасида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва БААнинг “AMEA Power” компанияси томонидан юртимиздаги яна бир йирик энергетика лойиҳаси қурилишига старт берилди.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида қиймати 86,1 млн доллар бўлган 150 МВт қувватли (300 МВт·соат) энергия сақлаш тизими қурилиши бошланди.

Бундан ташқари келгусида ушбу Ҳамкор билан биргаликда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида 200 МВт қувватли (800 МВт·соат) энергия сақлаш станцияси барпо этиш режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 200 млн долларни ташкил этади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида эса қиймати 1,06 млрд доллар бўлган 1 000 МВт қувватли шамол электр станцияси ва 40 км узунликдаги электр узатиш тармоғини қуриш лойиҳаси ҳам амалга оширмоқда.

Мазкур лойиҳалар юртимиз энергетика инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш ҳамда энергия таъминоти барқарорлигини оширишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг