Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

Ўзбекистон аҳолини рақамли телевидение билан қамраб олиш даражасини 88 фоизга етказади

Беҳзод Ҳожиматов · 24.10.2016 · 15:49 · 527 views
Ўзбекистон аҳолини рақамли телевидение билан қамраб олиш даражасини 88 фоизга етказади
Ўзбекистон аҳолини рақамли телевидение билан қамраб олиш даражасини 88 фоизга етказади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг охирига қадар Ўзбекистон Республикасида аҳолини рақамли телевидение билан қамраб олиниш даражаси 88 фоизга етказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг дорий йилнинг 9 ойлик якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.

Ҳайъат йиғилишида маълум қилишича, ҳозирги кунда рақамли телевидение билан юртимиз ҳудудининг 79,5 фоизи қамраб олинган.

2016-йилнинг охирига қадар 10 та рақамли телеузаткичлар ўрнатилади ва бу кўрсаткич 88 фоизга етказилади.