Ўзбекистон Адлия вазирлиги Қўшма Штатлар билан ҳуқуқий ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон Адлия вазирлиги Қўшма Штатлар билан ҳуқуқий ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазирлигида White & Case халқаро юридик фирмаси ҳамкори, АҚШ–Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболдаги йўналишлари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида халқаро инвестиция арбитражи соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда юридик хизматлар бозоридаги замонавий ёндашувлар юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар юридик таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, талабалар ва ёш мутахассислар учун халқаро арбитраж ва инвестиция ҳуқуқи йўналишларида семинарлар, маҳорат дарслари ҳамда стажировка дастурларини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, халқаро ҳуқуқий ҳамкорликни янада ривожлантириш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашув конструктив ва дўстона руҳда ўтди.