Ўзбекистон 2026 йил бошида 1,2 минг тонна гуруч экспорт қилди

Ўзбекистон 2026 йил бошида 1,2 минг тонна гуруч экспорт қилди

Ўзбекистон 2026 йил бошида 1,2 минг тонна гуруч экспорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–март ойларида Ўзбекистон умумий қиймати 554,9 минг АҚШ долларига тенг бўлган 1,2 минг тонна гуруч экспорт қилди.

Маҳсулот етказиб бериш ишлари бешта хорижий давлатга амалга оширилди.

Ўзбекистон гуручининг асосий импортчиси Тожикистон бўлиб, ушбу мамлакатга 780,5 тонна маҳсулот етказиб берилган. Кейинги ўринларда Қирғиз Республикаси — 197 тонна ва Қозоғистон — 183,9 тонна билан қайд этилган.

Шунингдек, кичик ҳажмдаги экспорт Афғонистонга 24 тонна ва Литвага 20 тонна миқдорида амалга оширилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг