Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбек ҳакамлари ЖЧ–2026даги илк ўйинга тайинланди

UzDaily · 17.06.2026 · 09:15 · 29 views
Ўзбек ҳакамлари ЖЧ–2026даги илк ўйинга тайинланди

Ўзбек ҳакамлари ЖЧ–2026даги илк ўйинга тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги илк тайинловни олди ва гуруҳ босқичидаги Шотландия ҳамда Марокаш терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувнинг бош ҳаками этиб Илгиз Танташев тайинланди. Унга ён чизиқларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради. Ўйин 20 июнь куни Тошкент вақти билан соат 03:00 да бўлиб ўтади.

Шотландия — Марокаш учрашуви жаҳон чемпионатида ўзбек ҳакамлар бригадаси хизмат кўрсатадиган илк ўйин бўлади.

UzDaily · 👁 29 views · 17.06.2026 · 09:15