Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Ўмон Элчиси ТИВда музокаралар ўтказди

Беҳзод Ҳожиматов · 09.08.2017 · 11:49 · 292 views
Ўмон Элчиси ТИВда музокаралар ўтказди
Ўмон Элчиси ТИВда музокаралар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўмон Султонлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад бин Саид бин Муҳаммад ал-Лавати билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Ўмон кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда томонларнинг қўшма лойиҳаси – Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузурида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази кутубхонасининг янги биносини қуриш ишлари якуний босқичга кирганлиги мамнуният билан қайд этилди. Шу муносабат билан кутубхона очилишининг амалий жиҳатлари ҳамда шу билан боғлиқ тадбирларда Ўзбекистон ва Ўмон делегацияларининг иштироки юзасидан фикр алмашилди.