Ўзбекистон

Оқил Ҳасанов ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Оқил Ҳасанов ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди
Оқил Ҳасанов ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди / Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Оқил Ҳасанов Наманган вилояти ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Оқил Ҳасанов 1989 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 2011 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Наманган вилояти ҳокимлигида ташкилий-назорат гуруҳи мутахассиси лавозимида бошлаган. Кейинчалик халқ таълими тизими, ёшлар сиёсати соҳаси, шунингдек, маънавий-маърифий ишлар йўналишида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Жумладан, Ҳасанов Давлатобод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Янги лавозимга тайинлангунига қадар у Наманган вилояти ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибиятига раҳбарлик қилган.

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори тегишли буйруғи асосида амалга оширилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.