Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Она ва ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди

Беҳзод Ҳожиматов · 21.11.2024 · 12:54 · 434 views
Она ва ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди
Она ва ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Когон шаҳрида (Бухоро вилояти) она ва ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Воқеа 12 ноябрь куни соат 17:00 атрофида Хива кўчасидаги турар-жой биноларида содир бўлган.

Қайд этилишича, 37 ёшли аёл ва 12 ёшли болакай қўлбола печдан чиқаётган ис газидан заҳарланган.

Айни дамда терговга қадар текширув олиб борилмоқда, дея хабар беради Бош прокуратура.