Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Омскдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди

Дилафруз Ниязова · 17.08.2026 · 14:00 · 3 views
Омскдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди
Омскдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Омск шаҳрида қурилаётган объектда содир бўлган ёнғинда жабрланганлар орасида пудрат шартномаси асосида ишлаган Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Бу ҳақда тезкор хизматлар ТАССга маълум қилди.

Вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аниқлаштирилган маълумотларига кўра, саккиз киши оғир аҳволда реанимация бўлимида ётибди. Улар танасининг 20 фоизидан 90 фоизигача қисми куйган.

Яна уч нафар жабрланган шахс тиббий кўрикдан ўтказилганидан сўнг уйига жўнатилган, уларни шифохонага ётқизиш талаб этилмаган.

Прокуратура маълум қилишича, жабрланганларнинг барчаси қурилиш ишчилари бўлган. Ёнғин «Кварталы Драверта» турар жой мажмуасида қурилаётган уйнинг биринчи қаватида содир бўлган. Ведомство маълумотларига кўра, иссиқлик изоляцияси материали ёнган.

Омск шаҳри Киров округи прокуратураси миграция қонунчилигига риоя этилиши, меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ва ёнғин хавфсизлиги чораларига амал қилиниши бўйича текширув ўтказади.

Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва ҳодисанинг бошқа ҳолатлари аниқланмоқда.