Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Омбудсманнинг тўғридан-тўғри линияси ишга туширилади

UzDaily · 13.10.2016 · 17:05 · 339 views
Омбудсманнинг тўғридан-тўғри линияси ишга туширилади
Омбудсманнинг тўғридан-тўғри линияси ишга туширилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Олий Мажлис инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) офиси қошида 14-октябрь, жума кунидан бошлаб фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги иштироки масалалари бўйича тўғридан-тўғри линия ўз ишини бошлайди.

Тўғридан-тўғри линия қуйидаги масалалар юзасидан малакали юридик маслаҳатларни тақдим этади:

Фуқароларга сайлов ҳуқуқи кафолатлари, жумладан, бўлажак президентлик сайловларига тайёргарлик ва уни ўтказиш билан боғлиқ маълумотларни етказиш;

Сайловчилар рўйхатини шакллантириш ва унга фуқароларни киритиш тартиби;

Фуқаролар сиёсий партиялар номзодларининг сайловчилар билан учрашувларида иштирок этиши имконияти;

Овоз бериш, хусусан, муддатидан аввал, сайловчи бўлиб турган жойда овоз бериш, сайлов бюллетенини тўлдириш тартиби;

Участка сайлов комиссиялари қарорлари устидан юқори комиссиялар ёки суд органларига шикоят қилиш тартиби ва муддатлари.

Тўғридан-тўғри линияга «1096» қисқа телефон рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин. Республика бўйича қўнғироқлар бепул амалга оширилади. Тўғридан-тўғри линия душанбадан жумагача ҳар куни 10:00 дан 18:00 гача, 3 ва 4 декабрь кунлари эса узлуксиз ишлайди.

UzDaily · 👁 339 views · 13.10.2016 · 17:05