Обиджон Муминов Тошкент ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Обиджон Муминов Тошкент ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Обиджон Муминов Тошкент ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Обиджон Одилович Муминов Тошкент шаҳри ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — Бош уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Обиджон Муминов 1987 йилда Навоий вилоятида туғилган. У 2013 йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2024 йилда эса Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясининг магистратурасини тамомлаган.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида кўп қаватли уй-жой фондини бошқариш ва эксплуатация қилиш тизимини мувофиқлаштириш ҳамда реновация лойиҳаларини умумлаштириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Мазкур тайинлов пойтахтда уй-жой коммунал хўжалиги тизимини бошқариш самарадорлигини янада ошириш ва шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг