“Ўзстандарт” агентлигининг янги Бош директори тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сеттификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт»)нинг Бош директорини тайинлади.
2016-йилнинг 14-октябрь куни Шавкат Мирзиёев шу ҳақдаги қарорни имзолади.
Мазкур қарорга биноан, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сеттификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт») бош директори этиб Актам Ҳайитов тайинланди.
«Ўзстандарт» раҳбари лавозимида у 2012-йил июнидан буён ишлаб келаётган Абдусалом Қурбонов ўрнини эгаллади.