«Ўзбекозиқовқатзахира» ассоциацияси ташкил этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2016-йилнинг 8-апрель куни “Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси - «Ўзбекозиқовқатзахира» ассоциацияси ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди.
Қарорга кўра, «Ўзулгуржисавдоинвест» ассоциацияси мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси - «Ўзбекозиқовқатзахира» ассоциацияси айлантирилди.
«Ўзбекозиқовқатзахира» ассоциацияси ўзида бутун Ўзбекистон бўйлаб мева-сабзавот маҳсулотларини харид, савдо ва етказиб бериш билан шуғулланадиган 47 та корхонани бирлаштиради.