«Ўзбекнефтгаз» ОGU 2026 кўргазмасида Schlumberger билан лойиҳаларни муҳокама қилди

«Ўзбекнефтгаз» ОGU 2026 кўргазмасида Schlumberger билан лойиҳаларни муҳокама қилди

«Ўзбекнефтгаз» ОGU 2026 кўргазмасида Schlumberger билан лойиҳаларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» ОGU 2026 кўргазмасида Schlumberger билан лойиҳаларни муҳокама қилди“Ўзбекистон нефть ва гази – ОGU 2026” кўргазма ва анжумани доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов АҚШнинг «Schlumberger» компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Дастлаб делегация вакилларига «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан амалга оширилаётган геология-қидирув, қазиб чиқаришни кенгайтириш ва рақамли трансформация жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Музокаралар давомида Устюрт ҳудуди бўйича қўшма бошқарув гуруҳи доирасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек 2026–2027 йилларга мўлжалланган геология-қидирув ва капитал таъмирлаш дастурлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, «Ўзбекгеофизика» АЖ фаолиятини модернизация қилиш, ягона геологик маълумотлар платформасини шакллантириш ҳамда сунъий интеллект асосида таҳлил ва прогноз тизимларини жорий этиш бўйича амалий таклифларни янада чуқур ўрганишга келишиб олдилар.

Учрашув якунида томонлар мавжуд ҳамкорликни янада кенгайтириш ва янги қўшма лойиҳалар устида ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг