Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистоннинг саноат ҳудудларида 54 та лойиҳа амалга оширилди

Беҳзод Ҳожиматов · 17.06.2016 · 13:28 · 497 views
Ўзбекистоннинг саноат ҳудудларида 54 та лойиҳа амалга оширилди
Ўзбекистоннинг саноат ҳудудларида 54 та лойиҳа амалга оширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 1-май ҳолатига Ўзбекистоннинг учта саноат ҳудудларида умумий қиймати 411,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 54 та лойиҳа амалга оширилди. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси хабар беради.

Мазкур 54 та лойиҳа доирасида 4,2 мингта ишчи ўрни яратилди.

Нашрнинг хабар беришича, Навоийда умумий қиймати 124 млн. АҚШ доллари миқдоридаги (шундан 34,4 млн. АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция) 24 та лойиҳа амалга оширилди.

Ангренда умумий қиймати 181 млн. АҚШ доллари миқдоридаги (шундан 131,4 млн. АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция) 10 та лойиҳа амалга оширилди.

Жиззахда умумий қиймати 106,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги (шундан 57,3 млн. АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция) 20 та лойиҳа амалга оширилди.