Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар Перуда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтита медални қўлга киритди

UzDaily · 10.10.2025 · 09:55 · 317 views
Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар Перуда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтита медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар Перуда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтита медални қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар Перуда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтита медални қўлга киритди.

Оғир вазн тоифасида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.

Кумуш медални +78 кг вазн тоифасида курашган Умида Ниғматова келтирган бўлса, Алишер Саманов (-90 кг) ва Муҳаммадали Зоиров (-100 кг) бронза медалларини қўлга киритишди.

Яккалик баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси кучли натижалар кўрсатиб, ёшлар ўртасидаги дзюдо бўйича халқаро аренада мамлакатимиз мавқеини мустаҳкамлади.

UzDaily · 👁 317 views · 10.10.2025 · 09:55