Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда Workmall агентлиги фаолияти тугатилди

UzDaily · 13.05.2026 · 20:05 · 155 views
Ўзбекистонда Workmall агентлиги фаолияти тугатилди

Ўзбекистонда Workmall агентлиги фаолияти тугатилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш хизматларини кўрсатиб келган “Workmall xususiy bandlik agentligi” МЧЖ фаолияти тугатилди.

Тегишли қарор компаниянинг 2026 йил 10 майдаги аризаси асосида қабул қилинган бўлиб, натижада 2024 йил 1 январда 215300 рақами билан берилган лицензия бекор қилинди.

Хабар қилинишича, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, лицензия амал қилиши тўхтатилганидан кейин компанияга Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш хизматларини кўрсатиш тақиқланади.

“Workmall xususiy bandlik agentligi” фаолияти билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларга эга фуқароларга уларни жорий йил 30 майга қадар Миграция агентлигига юбориш тавсия этилди. Мурожаат учун 71 202 33 55 рақами, шунингдек, 171 ва 711 қисқа рақамлари ҳам кўрсатилган.

Қарор фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш, хорижда ишга жойлаштириш бозоридаги фаолиятни тартибга солиш ва эҳтимолий мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқишга қаратилган.

UzDaily · 👁 155 views · 13.05.2026 · 20:05