Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш 18,2%га ошди

UzDaily · 18.08.2025 · 15:25 · 310 views
Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш 18,2%га ошди

Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш 18,2%га ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқаришда сезиларли ўсиш қайд этилди.

Миллий статистика қўмитаси хабарига асосан, 2025 йил январь–июнь ойларида мамлакатда 9,2 млн тонна цемент ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 млн тонна ёки 18,2%га кўпдир.

Сўнгги йилларнинг дастлабки олти ойлик кўрсаткичлари барқарор ўсишни намоён этмоқда: 2023 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 5,7 млн тоннани, 2024 йилда 7,7 млн тоннани ташкил этган бўлса, 2025 йилда эса 9,1 млн тоннага етди.

UzDaily · 👁 310 views · 18.08.2025 · 15:25