7
Иқтисод

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ошди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ошди
Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ошди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистондаги йирик корхоналар 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 25,5 трлн сўмлик ичимликлар ишлаб чиқарди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Ичимликлар ишлаб чиқаришнинг энг катта ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди. Пойтахт корхоналари 14,9 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди. Бу республика бўйича умумий кўрсаткичнинг ярмидан кўпини ташкил этади.

Тошкент вилоятида ичимликлар ишлаб чиқариш ҳажми 4,1 трлн сўмга, Хоразм вилоятида 1,9 трлн сўмга, Самарқанд вилоятида 1,6 трлн сўмга етди. Наманган вилоятида эса ушбу кўрсаткич 1,4 трлн сўмни ташкил қилди.

Қолган ҳудудларда ишлаб чиқариш ҳажми анча паст бўлди. Жумладан, Бухоро вилоятида 414,2 млрд сўмлик, Қорақалпоғистон Республикасида эса 378,9 млрд сўмлик ичимликлар ишлаб чиқарилди.

Қашқадарё вилоятида бу кўрсаткич 177,8 млрд сўмни, Фарғона вилоятида 162,8 млрд сўмни, Сирдарё вилоятида 154,9 млрд сўмни ташкил этди.

Сурхондарё вилоятида 127,8 млрд сўмлик, Андижон вилоятида 114,4 млрд сўмлик ичимликлар ишлаб чиқарилди. Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш ҳажми 75,2 млрд сўмни, Навоий вилоятида эса 21,1 млрд сўмни ташкил қилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.