Ўзбекистонда 85 ёшдан ошган аҳоли сони 169 мингга етди
Ўзбекистонда 85 ёшдан ошган аҳоли сони 169 мингга етди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки якунларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 39 047 321 нафарни ташкил этди. Шу билан бирга, мамлакатда 85 ёш ва ундан катта бўлган аҳоли сони 168 973 нафарга етган.
Энг кўп сонли ёш тоифасини 0–4 ёшли болалар ташкил қилди — 4 607 149 нафар. 5–9 ёш тоифасида 3 859 606 нафар, 10–14 ёшда 3 406 515 нафар, 15–19 ёшда эса 3 155 802 нафар аҳоли яшайди.
20–24 ёшдаги аҳоли сони 2 662 250 нафарни, 25–29 ёшдагилар 2 649 263 нафарни, 30–34 ёшдагилар 3 167 974 нафарни, 35–39 ёшдагилар 3 090 226 нафарни, 40–44 ёшдагилар эса 2 687 261 нафарни ташкил этди.
45–49 ёш тоифасида 2 242 676 нафар, 50–54 ёшда 1 913 838 нафар, 55–59 ёшда 1 647 864 нафар, 60–64 ёшда 1 471 110 нафар ва 65–69 ёшда 1 174 839 нафар аҳоли истиқомат қилади.
70–74 ёшдаги аҳоли сони 669 046 нафарни, 75–79 ёшдагилар 342 554 нафарни, 80–84 ёшдагилар 130 375 нафарни ташкил этди. 85 ёш ва ундан катта бўлган фуқаролар сони эса 168 973 нафарга етди.
Рўйхатга олишнинг дастлабки натижалари Ўзбекистонда қарийб 169 минг нафар 85 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар истиқомат қилаётганини кўрсатмоқда.