Муродбек Шерлиев ЙҲХХ хизматига раҳбар этиб тайинланди
Муродбек Шерлиев ЙҲХХ хизматига раҳбар этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи этиб Муродбек Шерлиев тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби маълум қилди.
Мазкур лавозимда Муродбек Шерлиев аввал Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Шерзод Ибрагимовнинг ўрнини эгаллади.
Янги тайинловга қадар Муродбек Шерлиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.