Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Мария Тимофеева Уимблдондаги иштирокини якунлади

UzDaily таҳририяти · 03.07.2026 · 11:15 · 26 views
Мария Тимофеева Уимблдондаги иштирокини якунлади

Мария Тимофеева Уимблдондаги иштирокини якунлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакили Мария Тимофеева «Уимблдон-2026» Катта дубулға турниридаги иштирокини якунлади ва мусобақанинг учинчи босқичига чиқа олмади.

Турнирнинг иккинчи босқичида Тимофеева бельгиялик теннисчи Элизе Мертенсга қарши кортга чиқди. Биринчи сет Ўзбекистон вакили фойдасига ҳал бўлди — 6:2.

Иккинчи партияда Мертенс ҳисобни тенглаштирди ва сетни 6:3 ҳисобида ўз фойдасига якунлади.

Ҳал қилувчи учинчи сетда бельгиялик теннисчи ишончли ўйин намойиш этиб, рақибасига бирорта ҳам гейм бермаган ҳолда 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Мария Тимофеева «Уимблдон-2026» турниридаги иштирокини якунлади. Унинг мағлубиятидан сўнг мусобақанинг яккалик баҳсларида Ўзбекистон вакилалари қолмади.