Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Камилла Раҳимова Уимблдон-2026да иштирокини якунлади

UzDaily таҳририяти · 03.07.2026 · 11:20 · 23 views
Камилла Раҳимова Уимблдон-2026да иштирокини якунлади

Камилла Раҳимова Уимблдон-2026да иштирокини якунлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова «Уимблдон-2026» Катта дубулға турниридаги иштирокини мусобақанинг иккинчи босқичида якунлади.

Лондоннинг майсали кортларида ўзбекистонлик теннисчи Греция вакили Мария Саккарига қарши баҳс олиб борди. Учрашув уч сет давом этди.

Биринчи партияда Раҳимова 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди, бироқ иккинчи сетда рақибасига бирорта ҳам гейм бермасдан, 6:0 ҳисобида ишончли реванш олди.

Учрашув ғолиби ҳал қилувчи учинчи сетда аниқланди. Тай-брейккача етиб борган мазкур сетда Мария Саккари 7:6 (10:7) ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. Камилла Раҳимова эса «Уимблдон-2026» турниридаги иштирокини якунлади.