Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон январь ойида 31 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 06.02.2017 · 18:00 · 381 views
Ўзбекистон январь ойида 31 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини  экспорт қилди
Ўзбекистон январь ойида 31 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси 2017 йилнинг январь ойида 31 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилди, бу эса 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 89 фоизга кўпдир, деб хабар беради “Ўзагроэкспорт” Матбуот хизмати.

Жорий йилнинг январь ойида мева-сабзавотларнинг экспортидан тушган маблағ 42,5 минг АҚШ долларини ташкил этди. Мазкур кўрсаткич 2016 йилнинг шу даврига нисбатан (20,8 минг АҚШ доллари) 2 бараварга ўсди.