Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон Халқаро ипак тармоғига қўшилди

UzDaily · 13.08.2025 · 12:45 · 236 views
Ўзбекистон Халқаро ипак тармоғига қўшилди

Ўзбекистон Халқаро ипак тармоғига қўшилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раҳбарияти Хитойнинг “Халқаро Иқтисодий ва Технологик Ҳамкорлик Маркази” делегацияси билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистонда ипакчилик саноатини ривожлантириш ва икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томони “Халқаро ипак тармоғи” (INS)га аъзо бўлди. Аъзолик мамлакатга қатор имкониятларни яратади, яъни замонавий технологиялар ва илмий лойиҳаларни жорий этиш, жаҳон бозорига чиқиш, халқаро ярмарка ва инвестиция форумларида иштирок этиш, ўзбек ипакчилик маданиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда глобал ахборот ва таҳлилий ресурслардан фойдаланиш.

Ушбу қадам Ўзбекистоннинг ипакчилик соҳасида халқаро нуфузини ошириш ва тармоқни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.

UzDaily · 👁 236 views · 13.08.2025 · 12:45