Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

IEC раҳбари Ўзбекистондаги TEXNOPARK корхонасига ташриф буюрди

Дилафруз Ниязова · 13.08.2026 · 21:50 · 17 views
IEC раҳбари Ўзбекистондаги TEXNOPARK корхонасига ташриф буюрди
IEC раҳбари Ўзбекистондаги TEXNOPARK корхонасига ташриф буюрди / Фото: TEXNOPARK.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Халқаро электротехника комиссияси (IEC) Бош котиби ва Бош ижрочи директори Филипп Метсгер TEXNOPARK корхонасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Филипп Метсгер TEXNOPARKнинг ишлаб чиқариш қувватлари, замонавий технологик инфратузилмаси ва инновацион лойиҳалари билан танишди. Шунингдек, маҳаллийлаштириш, импорт ўрнини босувчи ҳамда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда халқаро тажрибадан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқотларда IEC халқаро стандартларини ишлаб чиқариш жараёнларига кенг жорий этиш, стандартлаштириш соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон саноат корхоналарининг IEC техник қўмиталари фаолиятидаги иштирокини фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва соҳа мутахассисларини халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш жараёнларига кенг жалб этиш, ишлаб чиқарувчиларнинг амалий эҳтиёжларини халқаро стандартларда инобатга олиш муҳумлиги такидланди.