Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Халқ таълими вазири ва АҚШ Таълим вазири икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилишди

UzDaily · 03.10.2018 · 16:07 · 260 views
Ўзбекистон Халқ таълими вазири ва АҚШ Таълим вазири икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилишди
Ўзбекистон Халқ таълими вазири ва АҚШ Таълим вазири икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги делегациясининг АҚШга ташрифи доирасида 2018 йил 2 октябрь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва АҚШ Таълим вазири (US Secretary of Education) Беци Девос билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик мутахассиси Рустам Каримжонов ўзининг «Facebook»даги саҳифасида хабар берди.

Томонлар халқ таълими йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш сифатини ошириш бўйича музокаралар олиб борди.

Қайд этилишича, икки давлат ўртасидаги муносабатлар тарихида биринчи маротаба таълим вазирлари ўзаро учрашишди.